ОЛМАЗОР ТУМАНИ

Олмазор тумани 1970 йил 7 декабрда Собир Раҳимов райони номи билан ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2010 йил 4 декабрдаги қарори билан туманга Олмазор тумани номи берилган.


Тошкентнинг шимолий-ғарбида жойлашган. Тошкент вилоятининг Зангиота тумани, шаҳарнинг Юнусобод ва Шайхонтоҳур туманлари билан чегарадош. Майдони 34,5 кв.км.

risola (30) risola (31)

Тошкентнинг шимолий-ғарбида жойлашган. Тошкент вилоятининг Зангиота тумани, шаҳарнинг Юнусобод ва Шайхонтоҳур туманлари билан чегарадош. Майдони 34,5 кв.км.


Туман ҳудудидан Қичқириқ, Дамариқ, Қорақамиш, Кайковус ва бошқа каналлар оқиб ўтади. Туманда 58 та маҳалла мавжуд.


Туманда 3,5 минг атрофида корхона ва ташкилот бўлиб, уларнинг 12 таси йирик саноат корхоналари ҳисобланади. 8 та йирик корхона халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқаради. 3 мингдан ортиқ кичик корхона ва микрофирма, 200 дан ортиқ чет эл инвесторлари иштирокидаги корхона рўйхатга олинган,


Туманда 11 та илмий тадқиқот институти, лойиҳалаш ташкилотлари, вазирлик ва идоралар, ЎзМУ, ТошТУ, Тиббиёт академияси каби олий ўқув юрт­лари, 7 та академик лицей ва 8 та касб-ҳунар коллежи, 40 та умумий ўрта таълим мактаби, санъат, мусиқа мактаблари, 60 та мактабгача тарбия муассасаси бор. Туман аҳолисига 73 та оилавий поликлиника, 19 та касалхона, 3 та бозор, 200 дан зиёд спорт майдончаси, 5 та стадион, 7 та сузиш ҳавзаси, 68 спорт зали, 10 та теннис мажмуаси хизмат кўрсатади. Туман ҳудудида Қорақамиш даҳалари, Абдулла Қодирий номидаги ва «Оймомо» маданият ва истироҳат боғлари, бир неча кичик дам олиш масканлари, «Ўзкўргазмасавдо» халқаро кўргазмалар мажмуи, «Олимпия» меҳмонхонаси фаолият кўрсатади.

risola (32) risola (33)

Мустақиллик йилларида Сағбон, Қорасарой, Форобий кўчалари кенгайиб, Мойқўрғон, Бешқўрғон мавзелари ташкил қилинди. Туманда Покистон давлати ва Миср Араб Республикаси элчихоналари жойлашган.


Олмазор туманида республика аҳамиятидаги кўплаб меъморий обидалар сақланган. Шулардан энг йириги Хастимом мажмуаси ҳисобланади. Туман ҳудудида Беруний, Л.Б.Шастри, Бердақ, Абдулла Қодирий шарафига ўрнатилган ҳайкаллар мавжуд. “Ёшлик” шаҳарчаси, «Беруний» метро бекати туман ҳудудида жойлашган.


Мавжуд кўчаларнинг умумий сони 540 та. Туман марказий кўчалари-Кичик халқа йўли, Сағбон, Қорасарой, Нурафшон, Беруний, Университет, Себзор, Қорақамиш, Келес йўли, Чуқурсой, Форобий, Талабалар, Чимбой, Мирзо Ғолиб, Шифокорлар, Қамарнисо, Норазтепа, Олтинсой каби кўчалардан иборат.


Туман Ободонлаштириш бош-қармаси томонидан умумхалқ байрамлари, республика аҳамиятига молик маданий-маърифий тадбирлар муносабати билан марказий кўчларда, кўприкларда ҳамда тадбир бўлиб ўтадиган жойларда уюшқоқлик билан ташқи безаш ишлари амалга оширилади.

 ***

НАЗАД       ВПЕРЕД                                                 СОДЕРЖАНИЕ