БЕКТЕМИР ТУМАНИ

Туман номи тумандан оқиб ўтувчи Бектемир канали номидан олинган. 1960–73 йиллар Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманидаги Бектемир шаҳарчаси, 1973– 90 йилларда шаҳар, 1981–90 йилларда Наримонов номи билан юритилган ва Юқори Чирчиқ туманига қараган. 1990 йил 27 февралдан Тошкент шаҳар таркибида.


Бектемир тумани Тошкент шарқининг жанубий-шарқ томонида бўлиб, Катта халқа йўлининг ташқарисида, асосан, Чирчиқ дарёсининг чап соҳилида жойлашган. Тошкент шаҳрининг Яшнобод ва Миробод туманлари, шарқда Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ, жанубий-шарқда Ўрта Чирчиқ туманлари чегарадош. Майдони 20,5 кв.км.

 

1 2

Туманда 12 та маҳалла, 800 га яқин корхона ва ташкилотлар, 700 атрофида кичик корхоналар ва микрофирмалар рўйхатдан ўтказилган. 65 та қўшма корхона фаолият кўрсатади. Шунингдек, туманда 4 бозор, 12 мактабгача таълим муассасаси, 5 та мактаб, коллеж ва лицейлар, Рус ва Корейс маданият марказлари фаолият кўрсатади.
Мустақиллик йилларида туманда спорт мажмуаси, маъмурий бинолар, маҳалла гузарлари, Ўрта Осиёдаги ягона Гольф клуби қурилди, кўчалар ободонлаштирилди.


Туман ҳудудидаги барча турдаги кўчаларнинг умумий сони 106 тани ташкил этади. Асосий кўчалари - Катта халқа йўли, Бектемир, Оҳангарон, Ҳусайн Бойқаро, Олтинтопган, Билол Нозим, Роҳат сингари кўчалардан иборат.
Умумхалқ байрамлари муносабати билан асосий кўчалардан ташқари Қўйлиқ кўприги, бозорлар ҳудуди ҳамда байрам тадбирлари бўлиб ўтадиган жойлар байрамона безатилади.

3

4

 

***

ОРҚАГА             ОЛДИНГА                     МАЪЛУМОТНОМА