ЧИЛОНЗОР ТУМАНИ

Чилонзор тумани маъмурий-ҳудудий бирлик сифатида  1963 йил 4 январда ташкил қилинган. Умумий майдони 30,0 кв. км.

risola (47) risola (48)

Туман шаҳарнинг жанубий-ғарбий қисмида жойлашган, Учтепа, Шайхонтоҳур, Яккасарой ва Тошкент вилоятининг Зангиота туманлари билан чегарадош. Шимолда Оқтепа канали, шарқда Бўрижар канали, жануби-ғарбда Ўрта Осиё темир йўли бўйлаб Катта халқа йўли ва Бўрижар каналигача давом этган. Турли миллат вакиллари истиқомат қилади.

risola (49) risola (51)

Ҳудудда 48 та маҳалла мавжуд. Ҳудудидан Новза, Чўпонота, Ботирма, Катта Қаъни, Бўрижар, Оқтепа, Ан­ҳор ва бошқа каналлар оқиб ўтади. Ҳудудида 4 мингдан ортиқ қўшма, кичик ва хусусий корхоналар, 42 саноат корхонаси, «Реле ва автоматика», «Алгоритм» корхоналари, электр рўзғор буюмлари заводлари, чой фабрикаси, тўқимачилик корхоналари, «Ўзбек­қоғозтаъминот» ва бошқа шу сингари йирик корхоналар мавжуд.

risola (50)

 

Бундан ташқари туманда лойиҳалаш институтлари, конструкторлик бюроси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Г.В.Плеханов номидаги Россия академиясининг Тошкентдаги филиали, 36 та умумий таълим мактаби, 4 та академик лицей, 15 та касб-ҳунар коллежи, 62 та мактабгача ёшдаги болалар муассасаси, 6 касалхона, 3 диспансер ва 8 та поликлиника бор.


Туман аҳолисига Чилонзор буюм бозори, 3 та ихтисослашган ва 1 та деҳқон бозори хизмат қилади. Муқимий номидаги мусиқа ва драма театри, Давлат мусиқали комедия (оперетта) театри, Гагарин номидаги кинотеатр, Ўзбекистон миллий боғи, Fафур Fулом номидаги маданият ва истироҳат боғи, «Истиқлол» саройи, 2 та музей фаолият кўрсатади. Республикамиздаги энг йирик “Бунёдкор” стадиони шу туман ҳудудида жойлашган. Чилонзор туманида Миср ва Озарбайжон давлатлари элчихоналари, 4 та миллий марказ жойлашган.


Тумандаги баъзи жойлар Тошкент тарихи билан боғлиқ. Чилонзор Оқтепаси, Хирмонтепа, Мозортепа археологик ёдгорликлари (5–8-аслар, 10–11-асрлар), Абул­қосим мадрасаси, Хайробод Эшон мажмуаси каби республика аҳамиятидаги меъморий ёдгорликлар туман ҳудудида жойлашган.


Туман кўчаларининг умумий сони 262 тани ташкил этади. Асосий кўчалари-Бунёдкор шоҳ кўчаси, Муқимий, Чўпон­ота, Гав­ҳар, Чилонзор, Кичик халқа йўли, Лутфий, Қатортол, Катта халқа йўли, Новза, Гулистон, Дўмбиробод, Заргарлик, Катта Қаъни, Байналмилал, Қатортол, Катта Хирмонтепа, Фурқат, Бешёғоч, Арнасой сингари кўчалардан иборат.


Умумхалқ байрамлари, оммавий-маданий тадбирлар муносабати билан туман марказий кўчалари, майдонлари, боғлари, кўприклари ҳамда тадбир бўлиб ўтадиган жойлар давлат ва ранг-баранг байроқлар ҳамда шиорлар

***

ОРҚАГА             ОЛДИНГА                     МАЪЛУМОТНОМА