ОБОДОНЛАШТИРИШ БОШ БОШҚАРМАСИ

Маълумки, Тошкент шаҳрида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини Ободонлаштириш бош бошқармаси ва унинг тизимидаги бошқарма ва ташкилотлар олиб боради.
Ободонлаштириш бош бошқармаси шаҳар марказий кўчаларини таъмирлаш ва уларни сақлаш, шаҳардаги махсус майдонлар, марказий хиёбонларни сақлаб туриш, уларда санитария ва тозалаш ишларини олиб бориш, шаҳар ҳудудини кўкаламзорлаштириш учун дарахт ва гул кўчатлари етиштириш, дарахт ва гуллар экиш, уларни парвариш қилиш, ирригация тармоқлари, сунъий суғориш тизимидан фойдаланиш ва таъмирлаб туриш, шаҳарда ўтказиладиган байрам ва бошқа тадбирлар муносабати билан шаҳар марказий кўчалари, майдонлари, хиёбонларини ҳамда тадбир ўтадиган жойларни байрамона безашга оид барча ишларни мувофиқлаштириб боради.


Айни пайтда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги “Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ишларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 251-сонли ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2010 йил 17 ноябрдаги ҳукумат қарори ижросини таъминлашга қаратилган 666-сонли қарори ва тасдиқланган ўз Низоми асосида фаолият юритиб келади.


Ушбу меъёрий ҳужжатда шаҳар кўчалари ва майдонларини байрамларга, маданий ва сиёсий тадбирларга, хорижий меҳмонлар ва делегациялар келишига тайёрлаш учун безатиш масаласига алоҳида эътибор қаратилган.


Шу мақсадда бош бошқарма ҳузурида Ташқи безаш ва топонимия бўлими тузилган. Шаҳарни ташқи безаш-умумхалқ байрамлари, йирик сиёсий, маданий-маърифий тадбирлар, халқаро аҳамиятга молик халқаро спорт мусобақалари ҳамда давлат раҳбарларининг расмий ташрифлари муносабати билан амалга оширилади.
Шаҳарни ташқи безашда давлат ва ранг-баранг байроқлар, шиорлар ҳамда замонавий безаш мосламаларидан фойдаланилади. Давлат байроқлари билан шаҳар ва туман марказий кўчаларини ташқи безашда “Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи” тўғрисидаги Қонун талабларига қатьий таянилади. Яъни Қонуннинг 6-моддасига кўра, давлат байроқлари тадбир олдидан эрталаб соат 6 да кўтарилади ва тадбир тугагач соат 22 да тушириб қўйилади.


Шунингдек, давлат байроқлари хорижий давлатлар ва ҳукумат раҳбарларининг ҳамда бошқа расмий делегацияларнинг ташриф буюришидан 24 соат олдин кўтарилади ва улар жўнаб кетганидан кейин 24 соат мобайнида тушириб қўйилади.

risola (3) risola (4)

Ташқи безаш воситаларига давлат байроқлари ва ранг-баранг байроқлар, шиорлар ҳамда турли безакли мосламалар киради. Шу билан бир қаторда туман Ободонлаштириш бошқармалари томонидан кўча кўрсаткичларини тайёрлаш, янгилаш, таъмирлаш ҳамда ўрнатилган тартибда уларни ўрнатиш ишлари ҳам бевосита ОББнинг ташқи безаш ва топонимия бўлими томонидан мувофиқлаштирилиб борилади.


Шу билан бир қаторда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2012 йил 15 августдаги “Тошкент шаҳрини давлат ва умумхалқ байрамлари муносабати билан байрамона ва шаҳарда ўтказиладиган тадбирларни мавзуга оид безатиш лойиҳаларини амалга ошириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 698-сонли қарорига асосан давлат ва умумхалқ байрамлари муносабати билан шаҳар марказий кўчалари ва майдонларини мавзуга оид безакли элементлар билан безаш ҳамда шаҳарга ташриф буюрган расмий меҳмонларни кутиб олиш тадбирларида безаш ишларини олиб бориш, гуллар билан таъминлаш ишлари бўйича ОББнинг Марказий авария диспетчерлик хизмати белгиланган.


Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2015 йил 19 мартдаги “Тошкент шаҳри кўчалари, бино ва иншоотларидаги реклама, эълон ва турли ахборотларни тартибга келтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 280-сонли қарорига асосан ОББга фуқаролар шахсий эълонларини жойлаштириш учун стендлар намуналарини лойиҳаси ишлаб чиқилиши ҳамда улар ўрнатиладиган жамоат жойлари бўйича таклиф киритилиши белгиланган. Айни пайтда ушбу қарор ижроси бўйича шаҳар кўча ёритгичларининг таянчлари ва дарахтларни турли ноқонуний эълонлардан тозалаш, бу масалада узил-кесил тартиб ўрнатилиши борасида туман ОБ ва бошқа тузулмалар билан ҳамкорликда кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.

 

***

ОРҚАГА             ОЛДИНГА                     МАЪЛУМОТНОМА