МИРОБОД ТУМАНИ

1930 йил 13 январда Ленин райони номи билан ташкил этилган. 1992 йил 8 майда туманга Миробод тумани номи берилган.


Тошкентнинг жанубий қисмида жойлашган. Ҳудуди шимолда Амир Темур хиёбонидан Катта халқа йўлигача чўзилган. Бектемир, Яшнобод, Юнусобод, Яккасарой ва Сергели туманлари билан чегарадош. Майдони 17,1 кв.км. Туман ҳудудидан 3 та канал (Баротхўжа, Салор, Толариқ) оқиб ўтади.

risola (26) risola (27)

Миробод туманида 39 та маҳалла, 4 мингдан ортиқ корхона ва ташкилот, 3 мингдан ортиқ кичик корхона ва микрофирма, 500 га яқин қўшма корхоналар рўйхатга олинган. Тошкент шаҳри бўйича саноат иишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмидаги улуши 10,5% ни ташкил этади.


Туманда «Тошкент» марказий темир йўл вокзали, «Мингўрик», «Ойбек», «Тошкент», метро бекатлари жойлашган.
Туманда Миробод бозори, 17 та умумий таълим, 2 та мусиқа, 3 та спорт мактаби, 7 та касб-ҳунар коллежи, 3 та академик лицей, 7 та олий ўқув юрти фаолият кўрсатади.

risola (28) risola (29)

Унинг ҳудудида Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоят ҳокимликлари, Алишер Навоий номидаги ўзбек давлат академик опера ва балет катта театри, Тошкент давлат рус академик драма театри, шунингдек, 2 маданият уйи, Фурқат номидаги маданият ва истироҳат боғи, меҳмонхоналар, Санъат, Темир йўл техникаси, Тиббиёт музейлари, Марказий кўргазма зали жойлашган.


Тарихий ёдгорликлардан қадимий Мингўрик мажмуаси, Қўйлиқота мақбараси ва бошқа меъморий объектлари сақланган. Туман ҳудудида Авлиё Успенский кафедрал бутхонаси жойлашган.


Туман ҳудудида 69 та спорт иншооти бўлиб, 3 та стадион, 58 та спорт зали, 3 та сузиш ҳавзаси, 4та спорт базаси мавжуд. «Локомотив» спорт жамияти, 2 та спорт клуби фаолият кўрсатмоқда. Миробод туманида 4 та давлат элчихоналари ва 2 миллий марказлар жойлашган.


Туманда барча турдаги кўчаларнинг умумий сони 303 тани ташкил этади. Асосий кўчалари - Амир Темур шоҳ кўчаси, Тарас Шевченко, Кичик халқа йўли, Истиқбол, Фарғона йўли, Темирйўлчилар, Сарикўл, Меҳржон, Шаҳрисабз, Нукус, Ўзбекистон, Афросиёб, Ойбек, Миробод, Шота Руставели, Содиқ Азимов, А.Чехов, Абдулла Қаҳҳор, Абдурауф Фитрат, Авлиёота, Таллимаржон.


Умумхалқ байрамлари, йирик сиёсий, маданий-маърифий тадбирлар муносабати билан туман марказий кўчалари ва майдонлари байрамона безатилади.

 ***

ОРҚАГА             ОЛДИНГА                     МАЪЛУМОТНОМА