МИРЗО УЛУFБЕК ТУМАНИ

1929 йил 29 ноябрда ташкил топган. 1935 йилгача – Пролетар райони, 1992 йил 8 майгача Куйбишев райони номи билан юритилган. 1992 йил 8 майда туманга Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қарори билан Мирзо Улуғбек номи берилган.

risola (16) risola (54)

 Туман Тошкентнинг шимолий-шарқий қисмида жойлашган бўлиб, Яшнобод, Юнусобод туманлари ҳамда Тошкент вилоятининг Қибрай тумани биланн чегарадош. Ҳудуди Амир Темур хиёбонидан бошланиб, шимолий-шарқий томонга, Катта халқа йўлигача боради. Туман ҳудудида Феруза, Қорасув, ТТЗ, Аҳмад Югнакий, Ҳумоюн даҳалари ҳамда Улуғбек шаҳарчасидан иборат. Туман ҳудудидан 2 канал (Салор ва Қорасув) ва 5 та ариқ оқиб ўтади. Майдони 31,9 кв.км. 

Туманда 52 та маҳалла, беш мингдан ортиқ корхона ва ташкилот бўлиб, шундан 26 таси йирик саноат корхонаси ҳисобланади. 400 га яқин қўшма корхона, 4 мингдан ортиқ кичик корхона ва микрофирмалар бор. Туманда 27 та илмий-текшириш институти, 10 та лойиҳа институти, 6 та олий ўқув юрти ҳамда Олий ҳарбий умум­қўшин қўмондонлик билим юрти, Ҳарбий академия, Ички ишлар вазирлиги академияси, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, бастакорлар, меъморлар ижодий уюшмалари ва театр жамия­ти, 36 та умумий таълим мактаби, 11 та касб-ҳунар коллежи, 4 та болалар мусиқа мактаби ва санъат мактаби, 3 та болалар спорт мактаби, 15 та даволаш профилактика муассасаси, 4 та шифохона, «Она ва бола» маркази, 7 та оилавий поликлиника мавжуд.
Шунингдек, туман ҳудудида Мухтор Ашрафий, С.Бородин, Тамарахоним, Сергей Есенин, Ў.Тансиқбоев, М.Тур­ғунбоева уй-музейлари, маданият ва истироҳат боғлари, Мирзо Улуғбек хиёбони, «Жасорат» боғи, Пушкин майдони ҳамда «Буюк ипак йўли», «Пушкин», «Ҳамид Олимжон», «Юнус Ражабий», «Амир Темур» метро бекатлари жойлашган.


Туманда республика ва маҳаллий аҳамиятдаги маданий мерос объектлари мавжуд. Жумладан, Олий ҳарбий ўқув юрти (20-а. боши), Ёзувчилар уюшмасининг аввалги биноси (1938), «Гулшан» маданият саройи (20-а.), Авлиё Гермоген черкови (20-а.) ва бошқалар шулар жумласидандир.

risola (25) risola (18) 

Туманда 15 та спорт мажмуаси мавжуд. «Трактор», «НБУ», «Солиқчи» стадионлари, 10 та сузиш ҳавзаси, «Динамо» жисмоний тарбия ва спорт жамияти, Республика от спорти олий маҳорат мактаби, Республика альпинист­лар спорт клуби, 3 та футбол клуби бор. Тумандаги спорт мажмуаларида теннис бўйича Осиё чемпионатлари, Тошкент Опен турнири, Универсиада тадбирлари, енгил атлетика мусобақалари мунтазам равишда ўтказилади. 


Туманда 7 хорижий давлат элчихонаси, 9 маданий ва миллий марказ жойлашган.
Барча турдаги кўчаларининг умумий сони 417 тани ташкил этади. Асосий кўчалари - Мустақиллик шоҳ кўчаси, Мирзо Улуғбек, Дўрмон йўли, Буюк Ипак йўли, Шаҳриобод, Юзробот, Феруза, Тараққиёт, Оққўрғон, Осиё, Олтинтепа, Аҳмад Югнакий, Абдулла Қодирий, Зиёлилар, Кичик халқа йўли, Паркент, Султония, Катта халқа йўли, Темур Малик, Шаҳрисабз, Мингбулоқ.

 

risola (21) risola (22)

Умумхлақ байрамлари ва республика аҳамиятига молик тадбирлар ҳамда юқори мартабали меҳмонларнинг расмий ташрифи муносабати билан туман марказий кўчалари, хиёбонлари, майдонлари давлат ва ранг-баранг байроқлар, шиорлар ва турли мосламалар билан байрамона ташқи безатилади.

 ***

ОРҚАГА             ОЛДИНГА                     МАЪЛУМОТНОМА