Рисола ҳақида

 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Ободонлаштириш бош бошқармаси
Ташқи безаш ва топонимия бўлими

 

 

 

ТАШҚИ БЕЗАШ – ШАҲАР КЎРКИ

 

 

 

Тайёрловчилар:
Диёр МИРЗААҲМЕДОВ,
Эргаш ИСМАТУЛЛАЕВ

 

 

 

Тошкент – 2015

 

@ “Siymo servis media” MCHL, 2015

 

 

 

 

Рисола ҳақида

 

Тошкент шаҳрини умумхалқ байрамлари муносабати билан ташқи безаш шаҳар кўркига янада кўрк қўшиб, пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари учун кўтаринки руҳ бағишлайди. Шаҳарни ташқи безаш ўзига хос масъулиятли иш ҳисобланади. Бунинг учун етарли билим ва кўникма талаб этилади. Пойтахтимизнинг марказий кўчалари, майдонлари ва хиёбонлари умумхалқ байрамлари, йирик сиёсий ва оммавий-маданий тадбирлар муносабати билан байрамона безатиш ишида кўп сонли ишчи ва хизматчилар меҳнат қилишади.


Мазкур рисоланинг тайёрланишидан асосий мақсад ҳам МАДХ ва туман Ободонлаштириш бошқармаларининг ташқи безаш фаолияти билан шуғулланувчи ходимлари меҳнатини амалда акс этдиришга қаратилган.
Шу билан бир қаторда ушбу рисолада ташқи безаш ишлари билан шуғулланувчилар учун кундалик ишда фойдаланиш мақсадида қўшимча материаллар ҳам берилган.


Ушбу рисола тайёрланишига амалий кўмак берган Тошкент шаҳар ҳокимлигининг тегишли мажмуаларига ҳамда Ободонлаштириш бош бошқармаси раҳбариятига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

  

*

ОРҚАГА             ОЛДИНГА                       МАЪЛУМОТНОМА