Тошкент шаҳар кўчаларига ўрнатилиб келинаётган намунавий кўча кўрсаткичларининг тавсифи

Кўча кўрсаткичининг эни 80 см, ён томонлари 20 см тўғри баландликга эга. Ҳар икки ённинг пастки томонидан 10 см пастга туширилган. Ҳар икки томон 14 см пастки нуқта орқали овал кўринишида бирлаштирилган. Овал қисмининг умумий узунлиги 52 см.


Кўрсаткич тўқ ҳаво ранг тусига эга. Кўча кўрсаткичининг чекка томонлари 1 см оқ чизиқ билан ҳошияланган.
Кўрсаткичнинг 80х20 см майдонига кўча номи, овал қисмига “кўчаси”, “тор кўчаси” ёки “берк кўчаси” номи ёзилади.


Ёзув шрифти ёзиладиган сўзнинг узун ва қисқалигига қараб дизайнер томонидан белгиланади ва оқ рангда ёзилади.


Кўча кўрсаткичлари шартли равишда асосий кўчадан кириб келишда тўғри кўринадиган ҳолда бинога 2,5 метр баландликка ўрнатилади.


Кўча кўрсаткичлари шоҳ ва асосий кўчаларда ҳар 200-250 метр, тор кўчаларда ҳар 50-100 метр, берк кўчаларда ҳар 50 метр узунлик оралиғида ўрнатилади.


Кўп қаватли турар-жой ва маъмурий биноларга 30х40 ҳажмида тартибли рақам ўрнатилади. Унинг фони тўқ ҳаво ранг, тартиб рақами оқ кўринишга эга.


Хусусий турар-жой биноларига тартиб рақамлар хонадон эгалари томонидан қўйилади.

risola (10)

 ***

ОРҚАГА             ОЛДИНГА                     МАЪЛУМОТНОМА