СЕРГЕЛИ ТУМАНИ

Сергели тумани 1967 йил 20 январда ташкил этилган. Тошкентнинг жанубий-ғарбий қисмида. Туман ҳудуди марказий темир йўл трассасидан Чирчиқ дарёси қайирларигача бўлган ерларни, жанубий-ғарбда Чоштепа, Нўғайқўрғон, Тошкент аэропорти атрофи, Қўйлиқ 5–7, Сергели 1–8, Спутник (Йўлдош), Дўстлик, Қурувчилар мавзелари, Эски Сергели, Саноат зонасини қамраб олади. Шимолий-ғарбдан Тошкент вилоятининг Зангиота, жанубий-шарқдан Янгийўл туманлари билан чегарадош. Майдони 56 кв.км. Маҳаллалар сони 33 та.

 risola (35) risola (36)

Туманда 2 мингдан ортиқ корхона ва ташкилот бўлиб, унинг 12 таси йирик корхона ҳисобланади. Булар сирасига «Файз» холдинг компанияси, «Ўзиккиламчиранглиметалл» ОАЖ, «Мебель» ОАЖ, авиация таъмирлаш з-ди, «Новатор» МЧЖ ва бошқалар киради. 300 дан зиёд саноат корхонасида мебель, иккиламчи қора ва рангли металл, поршень, гигроскопик пахта, асфальт, резина ва пластмасса буюмлари, ёғочни қайта ишлаш, чарм ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.


Шунингдек, туманда 2 мингга яқин кичик корхона ва микрофирма фаолият юритмоқда. Бундан ташқари туманда 27 умумий таълим мактаби, 7 касб-ҳунар коллежи, 2 болалар спорт мактаби, 34 мактабгача таълим муассасаси мавжуд.


Туманда Сергели деҳқон бозори, «Автомакон» бозори, маданият ва истироҳат боғи, мусиқа мактаби бор.

risola (38) risola (40)

risola (41)

Сергели туманида республика аҳамиятидаги археологик ёдгорликлардан Кувайдтепа, Хонободтепа, Шоштепа сақланган.


Туманда қурилиш ишлари, асосан, Тошкент зилзиласи (1966)дан кейин бошланган бўлиб, 1 ва 2 қаватли ёғоч уйлар қурилган. Сергели турар жой даҳасидаги 4 ва 9 қаватли бинолар 1980–90 йилларда қад кўтарган. Туманда корейс, уй­ғур, қозоқ миллий маданият марказлари фаолият кўрсатади.


Кўчаларнинг умумий сони 211 та. Асосий кўчалари-Янги Сергели, Қипчоқ, Янги Қўйлиқ, Катта халқа йўли, Қумариқ, Лутфкор, Софдил, Чоштепа, Хонобод, Меҳригиё, Обираҳмат, Қорайўл сингари кўчалардан ибоарт.
Умумхалқ байрамлари ҳамда йирик маданий-маърифий тадбирлар муносабати билан туман марказий кўчалари маданият ва истироҳот боғлаари ҳамда кўприклар байрамона безатилиб келинади.

risola (39) 

 

***

ОРҚАГА             ОЛДИНГА                     МАЪЛУМОТНОМА