ШАЙХОНТОҲУР ТУМАНИ

Шайхонтоҳур тумани 1929 йил 29 ноябрда Октябрь райони номи билан ташкил этилган. 1992 йил 8 майда туманга Шайхонтоҳур тумани номи берилган.Умумий майдони 27,2 кв.км. Маҳаллар сони 49 та.


Туман шимолий-ғарбда Зангиота тумани, шимолда Олмазор, шимолий-шарқда Юнусобод, жанубда Чилонзор ва Яккасарой, ғарбда Учтепа туманлари билан чегарадош.

risola (52)

Туман ҳудудидан Кўкча, Бўзсув, Кайковус каналлари оқиб ўтади. Туманда 4 мингдан зиёд корхона ва ташкилот мавжуд. Шундан 13 таси йирик саноат корхоналари ҳисобланади. Унда 3 мингдан ортиқ кичик ва ўрта бизнес субъектлари, 300 га яқин қўшма корхона фаолият кўрсатади. Шайхонтоҳур туманида 18 та вазирлик, давлат қўмиталари ва йирик идоралар, меъморлик ва шаҳарсозлик бош бошқармаси, 11 та лойиҳалаш институти, Ўзбекистон Республикаси ФАнинг Навоий номидаги адабиёт музейи, Сейс­мология, полимерлар кимёси ва физикаси, микробиология институт­лари, 5 та олий ўқув юрти, 11 та касб-ҳунар коллежи ва 5 та академик лицей, 37 та умумий таълим мактаби ва бошқа муассаса ва ташкилотлар бор.


Мустақиллик йилларида туман ҳудудида Ўзбекистон давлат консерваторияси, Божхона институти, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети қошидаги академик лицей қурилди. Ўзбек миллий академик драма театри, «Чорсу» савдо маркази бинолари ҳамда Эскижўва деҳқон бозори қайта таъмирланди.

risola (53) risola (54)

Туманнинг «Гулзор», «Ипак­чи», «Кўкча», «Ислом­обод», «Ян­ги Камолон», «Ҳувайдо», «Боғкўча», «Чў­понота», «Ипакчи» маҳаллаларида катта спорт майдонлари мавжуд. 2015 йил 12 майда Абдулла Қодирий-Себзор кўчалари чорраҳасида янги кўприк фойдаланишга топширилди.

risola (55) 

Бундан ташқари Ўзбек миллий академик драма театри, Ўзбек давлат драма театри, Сатира театри, Рус ёш томошабинлар театри, цирк, Санъат саройи, 3 та музей бор. «Пахтакор» стадиони, «ЖАР» спорт мажмуи, Хадра, Чорсу, Оқтепа майдонлари мавжуд.


Барча турдаги туман кўчаларининг умумий сони 565 тани ташкил этади. Марказий кўчалари- Абдулла Қодирий, Навоий, Ўзбекистон, Беруний, Фурқат, Маннон Уйғур, Самар­қанд Дарвоза, Фаробий, Зулфияхоним, Абай, Олмазор, Себзор, Лайлитўғон, Гулобод, Тахтапул, Лабзак, Кичик халқа йўли сингарилардан иборат.

***

ОРҚАГА             ОЛДИНГА                     МАЪЛУМОТНОМА