МАРКАЗИЙ АВАРИЯ ДИСПЕЧЕРЛИК ХИЗМАТИ

Юқорида қайд этиб ўтилганидек, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2012 йил 15 августдаги “Тошкент шаҳрини давлат ва умумхалқ байрамлари муносабати билан байрамона ва шаҳарда ўтказиладиган тадбирларни мавзуга оид безатиш лойиҳаларини амалга ошириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 698-сонли қарорига асосан ОББнинг ташкилий тузилмаси таркиби бўлган Марказий авария диспетчерлик хизмати қошидаги Ташқи безаш бўлими фаолияти янада кенгайтирилди.

risola (12)

МАДХ томонидан бевосита ОББнинг топшириғи билан шаҳар марказий майдонлари ва кўчалари давлат байроқлари, ранг-баранг байроқлар ҳамда безакли мосламалар билан байрамона безатилади. 
Шунингдек, давлат раҳбарларининг Тошкентга ташрифи муносабати билан тегишли давлат байроқлари тайёрланиши учун буюртма беради. Ушбу давлат байроқларини ўрнатилган тартибда туман ОБ бошқармаларига тарқатади. Тадбир тугагач уларнинг қайтарилишини назорат қилади. Шу билан бир қаторда МАДХ Ташқи безаш бўлимида фойдаланилган байроқлар, шиорлар ва тегишли ташқи безаш мосламалар сақланади.

risola (11)

 

***

ОРҚАГА             ОЛДИНГА                     МАЪЛУМОТНОМА