УЧТЕПА ТУМАНИ

Учтепа тумани 1977 йил 15 сентябрда Акмал Икромов райони номи билан ташкил этилган. 2005 йил 6 майдан бошлаб Учтепа тумани номи билан юритилади.


Туман Чилонзор ва Шайхонтоҳур туманларини ихчамлаштириш мақсадида, улар ҳудудида ташкил этилган. Жанубдан ва жанубий-шарқдан Заргарлик ва Гулистон кўчаси билан бошланиб, ғарб ва шимолий-ғарбда Катта халқа йўли орқали Қорақамиш каналига туташади. Майдони 28,2 кв.км.


Туманда 53 та маҳалла ва Чилонзор мавзелари мавжуд. Туман ҳудудидан Бўзсув ва Қорақамиш каналлари оқиб ўтади.

risola (43) risola (44)

Туманда 3 мингга яқин та корхона ва ташкилотлар, 2 мингдан ортиқ кичик корхона ва микрофирма, 100 га яқин та қўшма корхоналар рўйхатга олинган. Заргарлик заводи, нон-қандолатчилик, сут комбинат­лари, «Момиқ текстиль», «ВБД–Тошкент» хорижий корхоналари, «Фонон», «Тоштатрасервис», «Осиё-Фуд» корхоналари, тикувчилик бирлашмаси, «Электрошчит», «Шайхонтоҳур-текстиль» қўшма корхоналари, «Ҳисоблаш техникасини таъмирлаш» корхонаси ва бошқалар шулар жумласидандир.


Туманда Жаҳон тиллари университети, Давлат солиқ академияси, санъат интернат мактаби, 3 та академик лицей, 6 касб-ҳунар коллежи, 32 та умумий таълим мактаби, 2 спорт мактаби, 2 та ўқувчилар ижодиёт маркази, 50 та болалар боғчаси ва яслиси, 3 та спорт мажмуаси, 5 та оилавий ва стоматология поликлиникаси, кўп тармоқли поликлиника, 4 та касалхона ва диспансер бор.


Шунингдек, туманда ўнлаб спорт иншоотлари, «Боғишамол» маданият ва истироҳат боғи, Фарҳод деҳқон бозори, “Карвон бозори” бор. Учтепа туманида республика аҳамиятидаги меъморий ёдгорликлардан Чўпонота мажмуаси (17-аср), Фозилтепа (5–10-асрлар) археология ёдгорлиги сақланган.
Барча турдаги туман кўчаларнинг умумий сони шу кун ҳолатига кўра 550 тани ташкил этади. Марказий кўчалари-Кичик халқа йўли, Лутфий, Маннон Уй­ғур, Фарҳод, Фозилтепа, Назарбек, Бешқайроғоч, Изза, Ширин, Катта Қаъни, Катта Хирмонтепа, Мақсуд Шайхзода, Катта халқа йўли, Гулистон, Истироҳат кабилардан иборат.

risola (45)

Умумхалқ байрамлари ҳамда оммавий-маданий тадбирлар муносабати билан туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан туман марказий кўчалари, боғлари, бозор атрофи ҳудудлари ҳамда кўприклар байрамона безатилади.

***

ОРҚАГА             ОЛДИНГА                     МАЪЛУМОТНОМА