ЯККАСАРОЙ ТУМАНИ

Яккасарой тумани 1936 йил 26 августда Фрунзе райони номи билан ташкил қилинган. 1992 йил 8 майдан Яккасарой тумани деб юритилади.

Туман Тошкентнинг жанубий ва қисман марказий қисмида жойлашган. Шимолда Ўзбекистон кўчасидан жанубда Ўрта Осиё темир йўли линиясигача чўзилган. Умумий майдони 14,6 кв.км.

risola (63)

Ҳудудидан Салор канали оқиб ўтади. Туманда 18 та маҳалла мавжуд. Туман ҳу­дудида 3 мингдан ортиқ корхона ва ташкилот, 3 мингга яқин кичик корхона ва микрофирмалар, 400 дан ортиқ кўшма корхоналар фаолият юритади.


Йирик саноат корхоналаридан «Йў­ловчи вагонларни таъмирлаш» АЖ, Тошкент ёғочни қайта ишлаш, темир-бетон маҳсулотлари заводлари, пойабзал, «Енгилсаноатсервис» бирлашмалари, «Мурувваттекс» қўшма корхонаси ва бошқалар фаолият кўрсатади.


Туман ҳудудида 26 та илмий-текшириш институтлари, лойиҳалаш ташкилотлари ва конструкторлик бюроси, 4 та олий ўқув юрти, 5 та касб-ҳунар коллежи ва 4 та лицей, 16 та умумий таълим мактаби, 25 та мактабгача тарбия муассасаси, 2 та спорт ва 2 та мусиқа мактаблари мавжуд.


Шунингдек, «Тўқимачи» стадиони, «Қушбеги» болалар спорт мажмуаси, 4 сузиш ҳавзаси, 32 спорт зали, меҳмонхоналар, Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғи, Республика Байналмилал маданият маркази, Қўғирчоқ театри, Амалий санъат музейи, Ўзбекис­тон Бадиий Академиясининг кўргазмалар зали мавжуд.


Бундан ташқари туман аҳолисига «Аския» деҳқон бозори хизмат кўрсатади. Туманда «Космонавтлар» метро бекати ва жанубий темир йўли вокзали жойлашган.


Яккасарой туманида тарихий Тошкент қалъаси дарвозаси (1880), Амалий санъат музейи биноси (19-аср) каби республика аҳамиятига эга меъморий ёдгорликлар сақланган.


Туманда 186 та кўча мавжуд. Асосий кўчалари - Кичик халқа йўли, Бобур, Шота Руставели, Нукус, Ўзбекистон, Истиқбол, Чўпонота, Қушбеги, Афросиёб, Муқимий, Юсуф Хос Ҳожиб, Глинка, Абдулла Қаҳҳор, Боғибўстон, Миробод, Ўрикзор, Юнус Ражабий сингари кўчалардан иборат.


Туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан умумхалқ байрамлари, оммавий-маданий тадбирлар муносабати билан туман марказий кўчалари, майдонлари ва боғлари ҳудуди байрамона безатилиб келинади.

 

risola (64) risola (65)

risola (66) risola (68)

***

ОРҚАГА             ОЛДИНГА                     МАЪЛУМОТНОМА