ЮНУСОБОД ТУМАНИ

1936 йил 26 августда Киров номи билан ташкил қилинган. 1992 йил 8 майдан бошлаб Юнусобод тумани деб аталади.


Туман шаҳарнинг шимолий қисмида жойлашган. Амир Темур хиёбонидан бошланиб шимолий томонга, Катта халқа йўлигача давом этади. Умумий майдони 41,1 кв.км.


Туман ҳудудида 58 та маҳалла, 19 та мавзе мавжуд.

risola (58) risola (56)

Туман ҳудудида «Туркистон»  зали, Темурийлар тарихи давлат музейи, Ўзбекис­тон халқлари тарихи давлат музейи, Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси, ҳайвонот боғи, 7 та меҳмонхона, «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуаси, «Ўз­бекистон» спорт ва соғломлаштириш мажмуаси, Олой бозори, Юнусобод деҳқон бозори, телеминора жойлашган. Шунингдек, метронинг Юнусобод йўналишининг «Абдулла Қодирий», «Минор», «Шаҳристон» бекатлари мавжуд. 

risola (57) brisola (59)

Юнусобод туманидаги князь Романов саройи (1898), Юридик университет биноси (1878–83 йиллар), Юнусобод Оқтепаси (5–12-асрлар) республика аҳамиятидаги меъморий ёдгорликлар ҳисобланади. Мус­тақиллик йилларида барпо этилган Мустақиллик ва эзгулик монументи(2005), Амир Темур ҳайкали (1993), «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуаси (2002), Хотира майдони (1999) шаҳардаги республика аҳамиятига молик муҳим меъморий ёдгорлик мажмуаларидир.


Туман марказий кўчалари, майдонлари ва хиёбонларини байрамона ташқи безаш, кўча кўрсаткичлари ҳамда шахсий турар-жой ва маъмурий биноларни тартибли рақамлаш ишлари билан туман Ободонлаштириш бошқармаси шуғулланади. Сўнгги йилларда бу борада туманда ибратли ишлар олиб борилди.


Тумандага кўча, тор кўча ва берк кўчаларнинг умумий сони 634 тани ташкил этади. Марказий кўчалари-Катта халқа йўли, Кичик халқа йўли, Аҳмад Дониш, Амир Темур шоҳ кўчаси, Янгишаҳар, Юнусота, Ифтихор, Боғишамол, Бодомзор йўли, Шаҳристон, Янги Юнусобод, Чинобод, Қулоқтепа, Навоий, Абдулла Қодирий, Ниёзбек йўли, Осиё, Ҳасанбой, Рашидов, Истиқлол сингарилардан иборат.

risola (60) risola (62) risola (61)

 

***

ОРҚАГА             ОЛДИНГА                     МАЪЛУМОТНОМА